Қурбонлик ҳусусида

Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар, менинг бир танишим йиллар муқаддам ўғил фарзандига бир қўй сўйган экан, ҳозирда эса бир маълумотни ўқиб ўғил фарзандга икки қўй сўйилиши керак экан деб қурбонлик қилиш нияти бор. Шу қурбонлик Қурбон Ҳайити вақтида сўйилса, ҳам ақийқага, ҳам вожиб қурбонликка ўтадими? Агар Қурбон Ҳайитида қурбонлик қилиш вожиб бўлмаса(яъни пули нисобга етмаган бўлса), у ҳолда ақийқа учун сўйган авфзалми ёки қурбонлик учунми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У кунларда қурбонлик учун сўйгани афзал. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:59 | Савол-жавоблар | 140 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar