Мусулмоннинг ғайридиндан туғилган боласи

Ассалому алайкум! Мусулмон агар христианга уйланган бўлса, унинг болалари мусулмон бўладими ёки танлов болаларни ўзига бериладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Фарзандлар ота-онадан яхшисига тобеъ бўлишади. Бу ерда яхшиси албатта мусулмон. Ҳаттоки мусулмон билан мусулмон бўлмаганни фарзанди вафот топса нима қилинади деган саволга, мусулмонларнинг қабристонига дафн қилинади – деб жавоб берилган. Сиз айтган болалар балоғатга етганларидан кейин исломдан қайтиб бошқа динни танлашса, диндан қайтган ҳисобланишади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:05 | Савол-жавоблар | 153 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar