Қийин вазият
Ассалому алайкум! Устозлар мeн кўпинча далада мол боқиб юраман. Шунда ҳар ҳил вазиятлар тушаман. Кўпчилик, фeрмeрлар ёки фeрмeрни ишчилари таморқасига ёки ғалла ёки пахтага яқин жойда боқманглар ёки умуман киргизманглар дeйишади. Шунда баъзи биродарларимиз зўравонлик қилиб бировни экинига тушириб боқишади. Мeн ундай қилмайман. Шунда уйдагиларим ёки шeрикларим мeни қўрқоқлигинг учун опкираолмайсан дeйишади. Устозлар бу холатда нима қилиш кeрак? Шундай бировнинг экинига молини тушуриб юборган одамни айтсам сотқин бўлмийманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Олдинги ота-боболаримиз мол-қўйларини ўз далаларига етиб боргунича бировларнинг экин ёки хашагини еб қўймаслиги учун оғзига итларнинг тишлаб олмаслиги учун тақиб қўядиган тасма тақиб қўйганлар. Шунчалик даражада бировнинг ҳаққидан қўрққанлар. У бировнинг ҳаққини еган ҳайвоннинг берадиган сути ҳам, гўшти ҳам ҳалол бўлмай қолади. Сотқин бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 05:41 | Савол-жавоблар | 142 | Ҳалол ва ҳаром