Уч талоқни бир талоқ дейиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сайт хакида дейилган жойда бир олимдан сўраб бошқа олимдан ўша саволни сўраш ноўрин эканлигини аввалроқ билиб олган эдим, лекин манна бунга этбор беринг, бир танишим хотинига минг талоқ, қум талок деб жавобини берган ва ўқимаган оми эмас нақд масжид имомидан буни масаласини сўраган. Домлани жавоби “минг талоқми қум талоқми барибир бир талоқ тушади” деган. Излаш хизматидан қуйидагини топдим; “юз талоқ қўйса орага уч талоқ тушиб, қолган 97тасига қиёматда жавоб беради”. Буни танишимга кўрсатсам имом домлани айтганлари тўғри деябди. Домлага кўрсатишга хижолат қилиябман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб "Кифоя" китобида қуйидагича келган:
Агар талоқни шиддат, узунлик ёки кенглик билан васф қилса ёхуд уни шуларга далолат қилувчи нарсаларга ўхшатса, учни ният қилган бўлса, ўша, бўлмаса, бир боин талоқ тушади.
Агар эр хотинига: «Сени шиддатли», «қаттиқ», «энг катта», «энг узун», «энг кенг талоқ қўйдим» деса, ёки «тоғдек», «мингдек талоқ қўйдим» каби лафзларни айтса, унинг нияти сўралади. Агар «Уч талоқни ният қилган эдим», деса, уч талоқ тушади. Икки талоқ ёки бир талоқни ният қилган бўлса, бир талоқ тушади. Бу ҳолатда икки талоқ тушиши мумкин эмас. Агар «юз»,«минг», «қум талоқ қўйдим» деса, уч талоқ тушиб, учтадан ортиғига гуноҳкор бўлади.
Буни юқоридагидан фарқи талоқни ўхшатиш бор, кейингисида эса адади ирода қилинмоқда. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:06 | Савол-жавоблар | 207 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar