Пулим ҳаромми

Ассалому алайкум! Устозлар, яқинда тўй қилган эдик, шундан кўп нарса қатори ароқ ҳам ортиб қолганди. Эътибор берсам кун орада дадам улфат қилиб уларни олиб ичишяпти. Шундан кейин мен уларни чиқариб дўконга сотдим. Унинг пули мен учун ҳаромми, яқинда ўқишга топшириш учун сафарга чиқяпман, ҳаражатларим учун шу пулдан фойдалансам бўладими? Агар ҳаром бўлса пулни нима қилиш керак? Жавобингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳаром нарсани савдоси ҳам ундан тушган пули ҳам барчаси ҳаром. Ҳаром пулнинг ҳукми фақир-мискинларга садақа қилиниб юборилади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:15 | Савол-жавоблар | 169 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar