Эрнинг ҳаққи ҳақидаги ҳадис

Ассалому алайкум! Менга бир инсон ҳадис деб бир сўз айтдилар. Мен илгари буни ҳеч ўқимагандим, ровийларини ҳам айтмадилар. У қуйидачи: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар аёл эрининг ҳаққини билганида эди, кундузги ва кечки таомини хозирлагач, то эри таомланиб бўлмагунича ўтирмас эди”. Бу ростдан ҳам хадисми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! عن معاذ بن جبل رضي الله عنه أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: لو تعلم المرأة حق الزوج، لم تقعد ما حضر غداؤه، وعشاؤه، حتى يفرغ" رواه الطبراني في معجمه الكبير Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар аёл эрнинг ҳаққини билганида эди эрнинг нонуштаси ва кечки таоми ҳозир бўлиб, эр ундан фориғ бўлмагунича ўтирмаган бўлар эди” дедилар. Табароний ривояти.
Эрнинг аёлнинг зиммасидаги ҳаққи кўплигига далолат қилади. Бу ҳадисдан эр овқатланаётса аёли ўтирмасин деган маъно тушунилмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:23 | Савол-жавоблар | 156 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar