Намозларимга отамнинг муомаласи

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мени озроқ бетоблигим(простатит)ни ҳисобга олиб отам менга масжидга чиқишга рухсат бермай турибдилар. Аввал дунёвий илмни олиб, ўқишга кириб олсанг мен қарши эмасман деяптилар. Чарчаб қоляпсан, деб, мени аяптилар. Яхши бўлиб кетсам умуман қарши қилмас эканлар. Иммунитетимни тушиб кетишидан қўрқаяптилар. Чунки ҳали ёшман. 11-синфга ўтаман, инша Аллоҳ. Аввало отамни ҳурмат қиламан. Сизларга бу савол билан юзланиб, отам гапларини икки қилган бўлиб қолмайманми? Илтимос тўғри йўл кўрсатинглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Простотитни олдини олишга ҳаракат қилинг. Истонжо қилганда нажосат чиққан жойни ўзини ювиб, яхшилаб қуритинг. Бошқа жойларни ювишга ҳожат йўқ. Масжидга чиқиш иммунитетни оширади. Жамоатга чиқиш суннати муаккада бўлиб, отангизни бунга қаршилик қилишга ҳаққи йўқ. Намознинг суннатларини уйда ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:46 | Савол-жавоблар | 136 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar