Шахсий мулкдан сўрамай фойдаланиш
Ассалому алайкум! Мен пойтахтдан бошқа вилоятга турмушга чиқдим. Турмуш ўртоғим пойтахтда ишлаганлиги сабаб 1 йил келинлик хизматидан сўнг эрим билан яна пойтахтга қайтиб 2 йилдан буён шу ерда яшаб келмоқдамиз. Яшаш жойимиз ижара бўлганлиги учун ота онам сарпода қилган уй анжомлари ва мебелларимдан ҳозирча ҳеч нарса олиб кела олмадим. Келинлик уйида қолган уй анжомларим, мехмонхона ва ётоқ мебелларимдан менинг розилигимсиз баъзи жойларига зарар етказган холда қайнонам ва эримнинг барча қариндошлари фойдаланиб келмоқда. Бу омонатга ҳиёнат эмасми? Шу ҳолат шариатга, динимизга тўғри келадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сизни шахсий мулкингиз бўлса рухсатингизсиз фойдаланиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 03:46 | Савол-жавоблар | 130 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сизни шахсий мулкингиз бўлса рухсатингизсиз фойдаланиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 03:46 | Савол-жавоблар | 130 | Оила ва турмуш