Номоз учун шароит йўқ
Ассалому алайкум! Авваламбор саволим учун узур. Мен қишлоқга турмушга чиққанман. Ўзим ҳам қишлоқданман. Бизда ҳаммом йўқ, борадиган хонадонимда ҳам ҳаммом йўқ экан. Қиш кунлари совуқ бўлса ҳам ташқарида қоронги пайти таҳорат оламан. Лекин ёз пайтлари кун ёришётган бўлади. Қизлик уйимда амаллаяпман лекин турмушга чиқсам мен ташқарида таҳорат олсаму бирор номаҳрам кўрса мен нима қиламан. Ҳожатхонада таҳорат олсам ўтадими ёки бундай нажас бор жойда таҳорат қилинса ўтмайдими? Турмушга чиққанимдан кейин 1 ойлар ўқимай тур дейишяпти, лекин мен қазо қилишни истамаямн. Бирга бўлганимдан кейин ғусл қилмасдан таҳорат қилиб бомдодни адо этсам бўладими ёки ғусл қилинмаса таҳорат ўтмай қоладими? Шу масалада жуда қийналяпман. Қиз бола бўлиб бундай савол берганим учун кечирнг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Яқинликдан сўнг ғусл қилиш шарт. Ғусл ўрнига таҳорат қилиш кифоя қилмайди. Куёв таҳорат ва ғусл учун керакли шароитларни яратиб қўйиши шарт. Валлоҳу аълам!
9 Декабр 2023, 10:40 | Савол-жавоблар | 0 | Долзарб саволлар