Вариантга оид саволлар

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин. Бу саволимга жавобни излаш хизматидан топа олмадим. Мен бир танишимга бир ой муддатга вариантга 260$га телефонимни сотган эдим. Сўнг у инсон менга икки ойдан сўнг қарзини муддатини чўзиб беришимни ва бунинг учун менга 350$ беришини айтяпти. Шу пуллар менга ҳалолми? 2). Шу берган қарзимни умумий ҳисобда 3ой муддатга келишув бўлган эди. Ҳалигача қарзини бергани йўқ. Ўзи эса Туркия давлатида ишлаяпти, мен пулларимни оила азолари орқали талаб қилиб олсам бўладими? Жавабингиз учун катта рахмар Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Ҳалол эмас, бундай қилиш судхўрлик бўлади. 2). Ўзидан талаб қилинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:48 | Савол-жавоблар | 155 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar