Ширк бўлмадими?

Ассалому алайкум! Агар бир инсон иккичи инсонга “сан қаттан биласан, нима манода гапирвотганини. Нима сан Ҳудомидин ёки Пайғамбармидин” деса. Шу гапи гапирган инсон ширк келтирган бўмидими? Уни эшитган инсончи? Агар шу гап билан инсон оғир гуноҳ қилган бўлса гуноҳини каффорати қандо бўлади? Шу гап йўланган инсон ҳам гуноҳкор бўп қолса у эштган инсон гуноҳини каффорати қандо бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу гап тўғри эмас. Албатта мўминга ярашмайдиган гап, лекин ширк ҳам ҳисобланмайди каффорат ҳам йўқ. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 22:41 | Савол-жавоблар | 165 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar