Рўза қабул бўладими
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ ишларингизга ривож берсин. Рўза ҳақида бир саволим бор эди. Мени яқин қариндошларим (онамнинг сингиллари) рўза вақтларида фарзандлари, набиралари ёш бўлганликлари учун, масалан 10-15 ёшлар ўртасида, эрталаб саҳарликни бирга қилишарканда ният қилиб оғзингни беркитмай тур, агар пешинга яқин қорнинг очиб кетиб, овқат танаввул қилиб қўйсанг хеч нарса бўлмайди, ният қилиб олсанг унда еб-ичганинг учун рўзанг очилган бўлади ва гуноҳкор бўласан. Пешинга яқин ўзингни яхши хис қилиб, ифторга етиб боришингга ақлинг етса, ўшанда ният қилиб олаверасан. Шунда рўза тутган бўласан деб айтишаркан. Мен ўзимча фикрлаб, бу иш нотўғри, бундай қилмаслик керак деб, айтдим, лекин хеч қандай асосим бўлмагани учун Сизларда сўрашга қарор қилдим. Шу ишнинг хукми шариатда қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Тушида булғанган бола ёки ҳийз кўришни бошлаган қизлар зиммасига рўза тутиш фарз. Акс ҳолда барчасининг гуноҳи хонадон катталари зиммасига тушади. Ҳар бир мусулмон оила аъзоларини азобга олиб борувчи ишлардан қайтариш керак. Аллоҳ таоло “Таҳрим” сурасида марҳамат қилади: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلَائِكَةٌ غِلَاظٌ شِدَادٌ لَا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ 6. Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳлу аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган оловдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар.
Бу ояти каримада Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларини ўзларини ва аҳли аёлларини охират оташидан сақлашга буюрмоқда.
«Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган оловдан сақланг».
Мазкур дўзах оловидан сақлаш гуноҳларни тарк этиш ва тоат-ибодат қилиш билан бўлади. Охират оташ-олови бу дунёнинг оловидан фарқ қилади. Унинг ёқилғиси одамлардан ва тошдан иборат бўлади. Яъни бу дунёда иймонга келмай, гуноҳ қилиб, Аллоҳнинг амрига бўйсунмай, осий ўтган бандаларнинг жасади ўша ўтга ёқилғи бўлади. Фақат инсон танасининг ўзи куйса, унча қизимай қолмасин, деб тош ҳам қўшимча ёқилғи қилинади. Эҳтимол, ушбу оятлар нозил бўлган даврда тошнинг ёқилғи бўлиши кишиларнинг тасаввурига келмагандир. Аммо тошкўмир чиққандан кейин тош қанчалик юқори иссиқлик берувчи ёқилғи экани ҳаммага маълум бўлди.
Дўзахнинг яна бир даҳшатли томони – унинг қўриқчилари қўпол ва шафқатсиз фаришталардир.
«Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар».
Улардан ҳеч ким қочиб, қутула олмайди. Шу билан бирга, мазкур фаришталар Аллоҳ таолога мутлақ итоатдадирлар, нимага амр қилса, ўшанга оғишмай амал қиладилар.
Аҳли аёлини, фарзандларини диндор қилиб тарбиялаш оила бошлиғининг Аллоҳ таолонинг олдидаги бурчи эканига ушбу ояти карима ёрқин далилдир. Одамлар орасида «Ўзингни бил, ўзгани қўй» деган номаъқул гап юради. Лекин шариат бўйича, эр хотин учун, ота фарзандлари учун ҳам масъулдир. Қиёматда Аллоҳ таолонинг ҳузурида жавоб беради. Ушбу оят маъносидаги ҳадиси шарифлар ҳам бор.
Ҳазрати Умар ушбу ояти карима нозил бўлгандан сўнг:
«Эй Аллоҳнинг Расули, ўз нафсимизни-ку, сақлаймиз, аҳлимизни қандай сақлаймиз?» – деб сўраган эканлар. Шунда Набий алайҳиссалом:
«Аллоҳ сизларни нимадан қайтарган бўлса, уларни ҳам қайтарасизлар. Аллоҳ сизларни нимага буюрса, уларни ҳам буюрасизлар. Ана ўша уларни ўтдан сақлаш бўлади», – деб жавоб берганлар.
Ҳазрати Али: «Ўзингизга ва аҳлингизга яхшиликейини таълим беринглар ва уларни одобли қилинглар», – деб айтганлар.
Ҳадиси шарифда Набий алайҳиссалом: «Эй аҳлим, намоз ўқинг, рўза тутинг, закот беринг, мискинларга, етимларга, қўшниларга яхшилик қилинг, шоядки, Аллоҳ сизларни жаннатда бирга қилса», деган одамга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин», – деганлар.
Демак, ҳар биримиз хотинимиз, ўғлимиз, қизимизни, оила аъзоларимизнинг барчаларини динга даъват қилишимиз, диний аҳкомларни доимо ўз вақтида бажаришларини қатъият билан талаб қилиб туришимиз керак. Агар юқоридаги амрларга амал қилинмаса, оқибати нима бўлишини келаси оят васф қилади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:04 | Савол-жавоблар | 166 | Рўза