Иссиқхона етиштирилган экиннинг ушри

Ассалому алайкум! Биз иссиқхонада дехқончилик билан шуғулланамиз ва йилига икки мартта хосил етиштирамиз. Ҳосил бирданига пишмайди,1.5-2.0 ичида пишганини териб сотамиз. Шу экин пишгунича дори-дармон ва ишчи кучи хамда бошқа харажатлар бор. Нарх-наво вахти вахти билан ўзгариб туради. Шу кунгача қанча кг тердик ва неча пулдан сотганимизни ёзиб боряпман. Ушрини қандай ҳисоблаймиз? Хамма харажат чиқиб бўлганидан сўнгми ёки пишиб сотилган ҳосилни йигирмадан бирини ушр қилиб берамизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ҳаммасини ёзиб бориб, умумий нархдан 20дан бирини ажратасиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:09 | Савол-жавоблар | 145 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar