Экстрасенс

Ассалому алайкум! Менинг исмим Жахонгир. Яқинда оёғим оғриғи билан докторга мурожат қилдим. Улар радикулит билан ташхис қўйиб шифохонада ётишимни айтди. Отам эса мени бир тақводор танишлари экстрасенс амалиёти билан (худдики қўлидаги биоток дардларга шифо бўлармиш) даволашини айтди ва мени унинг олдига боришимни қистаб туриб оляптилар. Мен бу нарсаларга ишонмайман. Отам айтдиларки, у хам тақводор, намоз ўқиб рўза тутади. Шунчаки қобилияти бор, ихлос қилиб боргин деб қўймаяптилар. Айтингчи Экстрасенс олдига боришим мени гунохкор қилмайдими? Шунга нима дейсиз? Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Биоэнергия билан даволаш фанда тасдиқланган, таъсири борлиги ҳам аниқланган. Аммо бу иш билан шуғилланувчиларнинг 80-90%и қаллобдир. Агар массаж каби иш қилса рухсат. Унга бошқа ғайбга тегишли ёки кўзга кўринмас кучлар билан алоқада бўлишини даъво қилса бормаслик керак. У ёғи сафсата. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:12 | Савол-жавоблар | 164 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar