Келин ўзини маошида ҳаққи йўқми

Ассалому алайкум! Мен келинман. Давлат ишида ишлийман. Қайнотам ҳар ойлигимни оладилар. Ойлигимни уларга айтмасдан қанчадир фоизини олиб қолсам бўладими? Йўлкирамга ҳам пул бермайдилар. Уларга олиб қолганимни айтмайман. Хар сафар қўрқаман. Келин маошида ҳаққи йўқми? Жумаларда ҳам шу ҳақида эркаклар қайноталарга маълумот беринглар. Мен нотўғри иш қилмаябманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўз маблағингизни мутлақ мустақил тасарруф қилишга ҳақлисиз. Уни қайнотангизга беришга мажбур эмассиз. Шу билан бирга, оилада эрнинг ва ота-онанинг ҳурматини ҳам ўз ўрнига қўйиш лозим. Оилани мустаҳкамлиги учун низосиз йўлни тутинг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 15:56 | Савол-жавоблар | 154 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar