Бошқа давлатни фуқаролигини олиш

Ассалому алайкум! Интернет тармоқларида кўзим тушади. Бошқа давлат фуқаролигини олганларга салбий фикрлар, ватан гадоси деган фикрлар билдиришади. Ваҳоланки улар мусулмонлигича қолишса. Сиёсий жиҳатдан бунга салбий муносабат кўп. Аммо диний жиҳатдан қандай? Бу қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ҳеч ким бошқа давлатнинг фуқоролигини олишга қарши эмас. Сиёсий жиҳатдан ҳам қарши эмас, диний жиҳатдан ҳам. Бу ерда бошқа мамлакатга бориб олиб, ўз мамлакатининг камчилигини масхара қилиш, бу ерда яшаётганларни ҳақоратлар, фитналар қўзиши қораланади. Чунки шу диёрда ўсиб-улғайиб, таълим олиб, кейин уни қораотлиқ қилиш бир жиҳатдан нонкўрликка ўхшайди. Унинг ўрнига ташқарига чиқиб малака ошириб, ўша камчиликларни бартараф қилишга ҳаракат қилганда эди инсонийликка мос бўлар эди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:16 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar