Махрни керакмас деган бўлса

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен номоз ўқимайдиган бир ёш қизга уйланганман, орадан вақт ўтиб аёлим номоз ўқишни бошлаган бўлиб энди у ўзининг хақ хуқуқларини танишни бошлаган. Никохдан олдин махр сизнинг ҳаққиз, махр сўранг деганимда хеч нарса керак эмас деган. Орадан 7 йил ўтди бир, икки марта манга махримни бермайсизми деди. Хозирча махрга имконим йўқ, шароитим бўлса бериш ниятим бор. Мени шароитимда махр қандай мухим ўринда турипти?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Маҳр керак эмас дейиши маҳрдан воз кечиш ҳисобланади. Кечилган нарсани қайта сўрашга ҳаққи йўқ. Ҳадя сифатида берсангиз шараф қилган бўласиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:16 | Савол-жавоблар | 162 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar