Ит текган кийим

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен дунёдаги энг яхши касблардан бири чўпонлик билан шуғулланаман. Шунда мен билан бир қанча итлар хам юради, улар Қуръон ўқисам ҳам намоз ўқисам хам кетмайди. Менга ўрганиб қолган, мен урай дейману ўзимга гуноҳ кўпайтиргим йўқ, улар баъзида кийимимга тумшуғини тегизади. Мен пешин билан асрни далада ўқийман. Шулар теккан кийимда намоз ўқисам бўлармикан? Катта раҳмат, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Сўлаги тегса ўша жойини ювиб олишингиз шарт. Сўлаги тегмай юнги тегса зарари йўқ. Сиз чўпонлик қилиб пайғамбарларнинг суннатини қилар экансиз. Кўп чўпонларнинг хиёнатларига гувоҳ бўлганмиз, эгаси кўрмайди деб бир қанча қўзиларни ўзлаштиришади. Аллоҳ сизни улар каби иш қилиб қўйишдан сақласин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:36 | Савол-жавоблар | 160 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar