Шу ҳолатда талоқ тушдими?

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен чет элда ишлаб юрибман, яқинда аёлим билан телефонда интерет орқали ёзишиб турганимда у менга “мен бир эркакни қаттиқ севиб қолдим” деди. Мен ўзимни идора қилолмай “агар шундай бўлса сенга жавоб” деб юбордим. Аёлим “ўша эркак сиз бўласиз” деб жавоб берди. Энди талоқ тушдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бир талоқ тушган бўлади. Никоҳлатиб олинглар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:43 | Савол-жавоблар | 167 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar