Ўзбек миллатининг пайғамбари
Ассалому алайкум! Азиз устоз Аллох сиздан рози бўлсин ноўрин савол бераётган бўлсам ақлсизлигим учун мени кечиринг қалбим шубҳада қолиб шайтон васваса қилмаслиги учун сизга савол бериб жавобини олиб кўнглим жойига тушишини ҳоҳлайман. Юнус сурасининг 47-оятида "Ҳар бир миллат учун пайғамбар бўлур. Бас,қачон пайғамбарлари келганида,ўшаларга зулм қилинмаган ҳолда, уларнинг ўрталарида адолат билан ҳукм қилинур.")(Алоуддин Мансур таржимаси) шу оятни шарҳлаб берсангиз мен Муҳаммад пайғамбаримизга иймон келтираман ва уларнинг умматларидандурман. У сўнгги хаҳ рост пайғамбардур. Мен тушунишимча демак Ўзбек миллати учун ҳам РАСУЛУЛЛОҲдан олдин пайғамбар келган эканда. Аҳир Одам алайхисалом ва Росулуллоҳнинг орасида минглаб пайғамбарлар ўтганку. Шундайми? Илтимос шуни тушунтириб берсангиз
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Юнус сурасининг 47 оятидаги “أُمَّة” калимаси баъзи китобларда “миллат” деб таржима қилинган. Бундан эса “инсонлар жамоаси” назарда тутилган бўлиб, сиз юқорида айтаётган маъно ирода қилинмаган. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 09:52 | Савол-жавоблар | 170 | Қуръони карим