Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийнинг вазлари
Ассалому алайкум! Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийнинг вазларидан экан: ҳадиси қудсийда У зот айтадики:Эй Одам боласи! Бирор ҳокимдан қўрқа кўрма! Модимоки, ҳукмронлигим боқий экан қўрқма! Ҳукмронлигим эса ҳеч қачон тугамайди! Эй Одам боласи! Ризқ торлигидан қўрқма! Ваҳоланки хазиналарим тўла. Улар ҳеч қачон тугамайди! Эй Одам боласи, сени ибодат учун яратдим! Ўйнаб юрма! Ризқингга кафил бўлдим. Кўп ҳам овора бўлма! сени ибодат учун яратдим. ўйнаб юрма! Ризқингга кафил бўлдим. кўп ҳам овора бўлма! Иззатим ва Жалолимга қасамки, Сенга тақсим қилганимга рози бўлсанг, қалб-у танангга роҳат бераман. Мени ҳузуримда мақталганлардан бўласан! Агарда тақсим қилганимга рози бўлмасанг, Иззатим ва Жалолимга қасамки, устингда дунёни ҳоким қилиб қўяман. Унда йиртқичлар қурикликда югурганидек югуриб юрасан. Сўнгра, тақсим қилганимдан ўзга нарсага эришолмайсан! Эй Одам боласи, Осмонлар-у ерни яратдим, Уларни яратиш Мени ожиз қолдирмади-ю, сенга берадиганим кунлик ризқинг ожиз қолдирармиди?! Эй одам боласи, Мендан эртанинг ризқини сўрама! Худди сендан эртанги амални талаб қилмаётганимдек! Эй Одам боласи! сенга ўта муҳаббатлиман. Сендаги ҳаққим ҳурмати,Менга муҳаббатли бўл! шу ҳадис саҳиҳми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бу ҳадисни саҳиҳлар орасидан излаб топа олмадик. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:49 | Савол-жавоблар | 145 | Ҳадислар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бу ҳадисни саҳиҳлар орасидан излаб топа олмадик. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:49 | Савол-жавоблар | 145 | Ҳадислар