Дўстим билан бахслашиб қолдим
Ассаламу алайкум! Бир жойда номаҳрам аёл хушбўйлик сепиб кўчага чиқса ва унинг ҳиди бегона эркакларнинг димоғига кирса, у аёл тўлиқ ғусл қилмагунича намози қабул бўлмаслиги ҳақида ҳукм ўқигандим. Менинг дўстим эса бу вазиятда тўлиқ ғусл қилиш ушбу номаҳрам аёлнинг ҳушбўйлиги димоғига кирган эркакларга ҳам вожиб бўлади ва тўлиқ ғусл қилмагунига қадар намози қабул бўлмайди деган фикрни қатъий равишда айтмоқда. Бу жуда муҳим, сабаби намозларимиз қабул бўлишига шубҳа уйғонган шу масала юзасидан. Бу ҳолатда қай биримизнинг фикримиз шариатга мувофиқ келади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Номаҳрам аёл хушбўйлик сепиб кўчага чиқса зино қилган даражада гуноҳкор бўлади. Аммо бу билан унга ҳам ҳидлаганга ҳам ғусл вожиб бўлмайди. Ҳидидан таъсирланиб эҳтилом бўлса ғусл вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:51 | Савол-жавоблар | 175 | Долзарб саволлар