Сучечак

Ассалому алайкум! Мен сучечак касаллигига учрадим. Доктор таҳорат қилишга рухсат берди. Лекин аҳволим ёмон бўлиб иситмам чиқяпти. 5 маҳал намозни 3 маҳалини ўқиёляпман, қолганига қийналяпман. Нима қилишим мумкин? Таҳоратда бурунни сув билан эмас натрий хлор билан чайса бўладими? Ачиштирмайди. Жавоблариз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Чайса бўлади. Таҳоратда аъзоларни уч марта қилмай бир мартадан ювиб кўринг. Намозларни тик туриб ўқий олмасангиз фарзини ўзини ўтириб ўқишингиз у ҳам зарар қилса ётиб олиб ўқишингиз мумкин. Соғлом одамлар тик туриб ўқиганларидек савобга эга бўласиз. Кўнглим бўлмаяпти каби гаплар бу шайтоннинг васвасаси. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:57 | Савол-жавоблар | 151 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar