Аёллар маҳри

Ассалому алайкум! Мен олий ўқув юртини тамомлаганман, лекин ҳўжайиним ишлашимга руҳсат бермадилар. Хўп деб рози бўлдим, бундан нолимиман. Бир сайтта Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга қарата кўп эҳсон, садақа беринглар чунки дўзаҳ аҳлининг кўп қисми аёллардан иборат эканлигини айтганини ўқиб қолдим. Саволим шуки мен ишламайман, фарзандларим тарбияси билан ҳўжайинимни иссиқ совуғига қараб ўтираман, ҳўп мен қайси мулкимдан эҳсон садақа қиламан? Эр аёли учун ўз шахсий эҳтиёжи учун ажратган шаръий белгиланган нафақаси борми ёки мен пул топишим шартми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Фуқаҳолар аёл киши ҳам садақа қилиши учун, яқинлари билан силаи раҳм қилиши учун эр ҳолатидан келиб чиқиб аёлига маблағ ажратиб туришини тавсия қилганлар. Аслида аёл кишининг уй ичида қилган ҳар бир ишлари савобдир. Ҳатто ножўя тушиб қолган чўпни олиб қўйиши ҳам. Кир ювиши, таом пишириши, болаларга қараши, уйни покиза тутиш учун қилган барча ҳаракатлари ҳам ибодат ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:59 | Савол-жавоблар | 176 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar