Каптар тутиб олиб эгасига пуллаш

Ассалому алайкум! Устозлар ғойибона сизлардан олаётган илмимиздан рози бўлинглар. Аллоҳ барча ишларингизда ёрдамчингиз бўлсин.
1). Бир дўстим каптар боқишга қизиқади ва ўзига ўргатган каптарлари ёрдамида бошқа жойдан учиб кeлган каптарларни тутиб сотади. Каптарвозлар ичида шундай қонун бор. Тутиб олдингми, сeники. Ҳаттоки ҳақиқий эгаси кeлса нарх қўйиб сотаман дeйди ва пулини ўз эҳтиёжига, оиласига сарф қилади. Бундай ишларга шариатимизни ҳукми қандай?
2). Турмуш қураётганда никоҳ ўқиётган домла кeлин куёвдан шаҳодат калимасини сўраши кeракми ёки шарт эмасми?
3). Қиз бола ғайридин билан турмуш қуриши мумкинми? Агар турмуш қуриб бўлган бўлса эрини исломга чақирса эри хохламаса нима қилиши кeрак? Жавоблар учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Эгаси борини ушлаб сотиш ҳалол эмас. 2). Ҳозирги кунда сўраш керак. Имкон қадар сўрашни муҳим даражага кўтариш ҳам керак. Чунки қанчалар ўзлари мусулмонман деган йигит қизлар иймон калимасини билишмайди. 3). Муслима аёл Ислом динидан бошқа бирор диндаги кишига турмушга чиқиши мумкин эмас. Мабодо турмуш қурсалар ҳам никоҳ боғланмаган бўлиб, ўртадаги ҳар бир иш зино ҳисобланади. Тезда алоҳида яшашга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:20 | Савол-жавоблар | 156 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar