Ширк келтириб қўймадиммикин?
Ассалому алайкум! Аллоҳ хайрли ишларингиздан рози бўлсин. Ёшим 21да. Чамамда 3-4-синфда ўқиб юрган вақтимда синф ўқитувчимиз бизни ботаника боғига олиб борди. У ерни айланиш чоғида устозимиз бизга "зинадан санаб чиқингларда тепадиги дарахтга лентани боғлаб тилакларингизни айтинглар, яна санаб қайтиб тушинглар" дедилар. Биз ўқитувчимиз айтгандек дарахтга ўзимиз хохлаган нарсларни сўраб лента боғладик. Мен, отам чет элда 3 йилдан буён ишлаётганлари учун уларни қайтишларини сўрагандим. Аллоҳни исмини зикр қилиб сўрадимми йўқми аниқ эслолмаямман. Кейин лентани боғлагандим. Лента боғлаб пастга зинани санаб тушдик. Ўқитувчимиз "кимда тепага чиқишда ҳам тушишда ҳам бир ҳил сон чиққан бўлса у ижобат бўлмайди, кимда иккаласи хам икки хил сон чиққан бўлса ижобат бўлади" деди. Ота онам кичиклигимдан Аллоҳдан бошқа хеч кимдан мадад сўраб бўлмайди деб кўп айтишганди. Шу сабаб сумалак ковлаб ният хам қилдиришмас эди. Мен хали хануз тавба қиламан шу хотираларни эслаб, чунки ўша вақтда 10 ёшда бўлганман, қиз болаларга балоғат ёши 9 ёшдан бўлгани учун мен ширк келтириб қўйганларданманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Балоғат ёши қизлар ҳайз кўришидан бошланади. Тавба қилган бўлсангиз бўлди ҳадеб эслаб эзилавермаслик керак. Аллоҳ таолонинг “Ғофур” сифатидан умид қилинг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 05:12 | Савол-жавоблар | 165 | Ислам
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Балоғат ёши қизлар ҳайз кўришидан бошланади. Тавба қилган бўлсангиз бўлди ҳадеб эслаб эзилавермаслик керак. Аллоҳ таолонинг “Ғофур” сифатидан умид қилинг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 05:12 | Савол-жавоблар | 165 | Ислам