Ғийбатнинг гунохни қандай ювамиз?

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Бу канал орқали билимларимиз ошиб боряпти. Аллоҳга шукр. Саволим шуки ғийбат гунохлини биламиз, гунохимизга тавба қилдик. Энди ўша инсонларни бу дунёда қандай қилиб рози қила оламиз? Киёматда уларни рози қилишга амаллариз етмай қолишидан қўрқаман. Бу дунёда имконимиз борида бир биримизни рози қилишни қандай имкони бор. Саволимда камчилик бўлса узр. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! ҒИЙБАТНИНГ КАФФОРОТИ  Ғийбатчи бир йўла икки ҳаққа нисбатан жиноят қилади:
1. Аллоҳ таолонинг ҳаққига жиноят қилган бўлади. Чунки у Аллоҳ таоло қайтарган ишни қилди. Бунинг каффороти тавба қилиш билан бўлади.
2. Банданинг ҳаққига жиноят қилган бўлади.
Агар ғийбат банданинг ўзига етган бўлса, ғийбатчи унинг олдига бориб, кечирим сўраши ва надоматини билдириши лозим бўлади.
Уламолар: «Унинг тавбаси тўлиқ бўлиши учун қаерда, қайси мажлисда ғийбат қилган бўлса, ўша ерда, ўша мажлисда ғийбат қилинган киши ҳақида яхши гапларни гапириши керак», деганлар.
Агар гап ғийбат қилинган одамга етмаган бўлса, тавба қилган ғийбатчи унинг ҳаққига истиғфор айтади. (“Руҳий тарбия” китобидан).
“Ғийбат бу нима” деган китобни ўқинг батафсил маълумот оласиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:12 | Савол-жавоблар | 134 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar