Ерга ахлат ташламаслик
Ассалому алайкум! Хозирги кунда инсонлар учун ерларга турли ахлатлар ташлаш одатий холга айланиб қолган деб айтса хам бўлади. Бу ҳолатга динимизда қандай қаралади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Йўлнинг ҳаққи عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِيَّاكُمْ وَالْجُلُوسَ فِي الطُّرُقَاتِ قَالُوا يَا رَسُولَ اللهِ، مَا لَنَا بُدٌّ مِنْ مَجَالِسِنَا نَتَحَدَّثُ فِيهَا فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَمَّا إِذْ أَبَيْتُمْ، فَاعْطُوا الطَّرِيقَ حَقَّهُ قَالُوا وَمَا حَقُّ الطَّرِيقِ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ غَضُّ البَصَرِ، وَكَفُّ الْأَذَى، وَالْأَمْرُ بِالْمَعْرُوفِ، وَالنَّهْيُ عَنِ الْمُنْكَرِ رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Йўлларда ўтиришдан эҳтиёт бўлинглар», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, биз гаплашиб ўтиришга мажбур бўламиз», дейишди.
«Агар ўтирсангиз, йўлнинг ҳаққини адо қилинг», дедилар.
«Йўлнинг ҳаққи нима, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди.
«Кўзни тийиш, озор бермаслик, амру маъруф ва наҳйи мункар», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Демак, йўлда кўзни нолойиқ нарсалардан тийиб, бировга озор бермасдан, бошқа йўловчилар билан салом-алик қилиб, кези келганда яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтариш лозим бўлади.
Мусулмон инсон йўлда эканида номаҳрамларга кўз тикмаслиги, ношаръий нарсаларга назар солмаслиги керак.
Агар беихтиёр мазкур нарсаларга кўзи тушиб қолса ҳам, дарҳол бошқа тарафга қараши ва ўзини кўрмаганга олиши зарур.
Мусулмон одам ҳамма жойда, жумладан, йўлда ҳам ҳеч кимга озор бермаслиги матлуб.
Албатта, бундан фақат бировни ушлаб олиб уриш ёки сўкишгина англашилмайди. Балки йўловчиларга озор берадиган барча нарсалар ирода қилинади.
Мисол учун, қуйидагиларни келтиришимиз мумкин:
Йўлга уни ифлос қилувчи чиқиндилар, пўчоқлар, папирос қолдиқлари, турли қоғозлар ва шуларга ўхшаш нарсаларни ташламаслик.
Бир сўз билан айтганда, йўлни ифлос қилмаслик. Зотан, бизнинг динимиз таълимотида поклик иймондан экани қатъий таъкидланган. عَنْ عَامِرِ بْنِ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ، عَنْ أَبِيهِ، أَنّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِنَّ اللهَ طَيِّبٌ يُحِبُّ الطَّيِّبَ، نَظِيفٌ يُحِبُّ النَّظَافَةَ، كَرِيمٌ يُحِبُّ الْكَرَمَ، جَوَادٌ يُحِبُّ الْجُودَ رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالْبَزَّارُ وَأَبُو يَعْلَى Омир ибн Саъд ибн Абу Ваққосдан, у эса отасидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Албатта, Аллоҳ хушҳолдир – хушҳолликни севади, покизадир – покизаликни севади, карамлидир – карамлиликни севади, ўта сахийдир – ўта сахийликни севади».
Термизий, Баззор ва Абу Яъло ривоят қилганлар.
Мусулмон инсон йўлга қазои ҳожат қилинишига ва бавл қилинишига мутлақо йўл қўймайди.
Чунки бундай қилиш ўта беодоблик бўлгани учун динимиз йўлларга бавл қилиш ва ҳожат ушатишдан қайтаради.عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اتَّقُوا اللَّاعِنَيْنِ قَالُوا: وَمَا اللَّاعِنَانِ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: الَّذِي يَتَخَلَّى فِي طَرِيقِ النَّاسِ أَوْ فِي ظِلِّهِمْ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَمُسْلِمٌ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки лаънат келтирувчидан сақланинглар», дедилар. Одамлар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, икки лаънат келтирувчи нима?» дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларнинг йўлига ёки соя жойига хало қилган», дедилар».
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилганлар.
Бу ҳадиси шарифда кўпчилик фойда оладиган жойларни эҳтиром қилиш, бундай жамоатчилик жойларини озода сақлаш ҳақида сўз бормоқда.
Йўл – кўпчилик фойдаланадиган тармоқ экани олдин ҳам айтиб ўтилди. Унда кишиларга озор берадиган, кўнгилларини ғаш қиладиган нарсалар бўлмаслиги керак. Агар бирор киши йўлга қазои ҳожат қилиб қўйса, ўтган-кетган одам унга лаънат айтади. Одамлар ўтириб, дам оладиган, салқинлаб, нафасини ростлайдиган жойлар ҳам худди шундай! Бундай жойлар ҳам доимо озода сақланиши лозим, у ерларга қазои ҳожат қилиб қўйган кишини ҳам одамлар лаънатлайди. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу икки ишни «икки лаънат келтирувчи» деб атамоқдалар.
Мусулмон киши одамларга зарар етказадиган ва озор берадиган нарсаларни йўлда ўзи билан олиб юрмайди.
Бундан инсоннинг баданига, кийимига, соғлигига ва мол-мулкига зарар етказадиган нарсалар кўзда тутилган. Мисол учун, турли тиғи бор нарсалар, қуроллар, кийимга тегса, йиртадиган ёки ифлос қиладиган нарсалар, итга ўхшаш одамни кўрқитувчи, бадбўй нарсалар каби ҳавони бузувчи нарсаларни йўлда олиб юриш одобдан эмас. عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ مَرَّ فِي شَيْءٍ مِنْ مَسَاجِدِنَا أَوْ أَسْوَاقِنَا بِنَبْلٍ فَلْيَأْخُذْ عَلَى نِصَالِهَا بِكَفِّهِ لَا يَعْقِرْ مُسْلِمًا رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ Абу Мусо ризияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким масжидларимиздан ёки бозорларимиздан камон ўқи ила ўтса, унинг тиғини кафти билан тутиб ўтсин, мусулмон одамни кесиб қўймасин», дедилар».

Бу ҳадисда моддий-жисмоний зарар етказишдан қайтарилаётган бўлса-да, маънавий-руҳий зарар бундан ҳам қаттиқроқ саналгани учун, бу ҳолат ҳам мазкур ҳадис мавзусига киради.
Ислом таълимоти бўйича йўлга кишиларга зарар ва озор берувчи нарсаларни ташлашдан четланиб қолиш билан кифояланилмайди. Балки ўша зарар ва озор берувчи нарсалар йўлда пайдо бўлганида, уларни олиб ташлаш талаб қилинади. Динимизда бундай ишларга кенг тарғиб қилинади ва кишиларга озор берувчи нарсаларни йўлдан олиб ташлаш иймон шўъбаларидан бири, деб баҳоланади. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَيْنَمَا رَجُلٌ يَمْشِي بِطَرِيقٍ وَجَدَ غُصْنَ شَوْكٍ عَلَى الطَّرِيقِ فَأَخَّرَهُ، فَشَكَرَ اللهُ لَهُ فَغَفَرَ لَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир одам йўлда юриб кетаётиб, тиканли шохни кўриб қолибди ва уни йўлдан олиб ташлабди. Бас, Аллоҳ унга шукр айтибди ва уни мағфират қилибди», дедилар».
Бухорий, Муслим, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
Битта тиканли шохни йўлдан олиб ташлашнинг мукофоти қанчалар улуғ эканини кўрдингизми? Агар йўлнинг озодалиги учун, йўловчиларга озор берадиган нарсаларни йўлдан олиб ташлаш учун шох олиб ташлашдан ҳам каттароқ ишлар қилинса, мукофотлар ҳам катталашиб бораверади. Ҳозирги кунда майда-чуйда нарсаларни йўлдан олиб, махсус ахлат идишларига солиб қўйиш билан бирга, йўлдаги ноқулайликлар ҳақида йўл хизмати ишчилари ёки муассасаларига хабар бериб қўйиш ҳам шундай савобли ишлардан ҳисобланади. (“Ижтимоий одоблар” китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 05:13 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар