Ҳаром пулни нима қиса бўлади

Ассалому алайкум! Бир инсон ўзи билмаган ҳолида, шариат рухсат бермаган йўл билан катта маблағ йиғди. Кейин бу инсон  бу иши нотўғри эканлигини билиб ишини тарк этди. Савол: Бу инсон шу пайт гача йиғган катта маблағини энди нима қилади? Қаерга сарфлайди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало ҳақ эгаларини билса эгаларига қайтаради. Билмаган бўлса бундай инсонлар ҳаётда жуда кўп. Уларнинг ўша ҳаром пулларидан қутилиб, тавба қилганлари ҳам жуда кўп. Шу ўринда ўз ўзидан катта завод ва фабрика ёки катта тижоратларни йўлга қўйган инсон уларни ташлаб кетолмайди, ўзгаларга топширса ҳам ўзгалар уни бошқаролмайди. Қолаверса келгусида у инсонларнинг ўзларига ҳам яна мол дунё керак бўлади. Ҳаромдан қутилиб молни ҳалоллаш йўли борми деган савол пайдо бўлади. Бутун дунё уламолар иттифоқининг катта уламоларидан, аҳли сунна вал жамоанинг барча уламолари тан олган, хусусан устозимиз ҳам эътироф қилган олим Муҳаммад Ҳасан Деду ҳафизаҳуллоҳ бу ҳақида фатво чиқарганлар ва бошқа уламолар ҳам буни мануният билан қабул қилишган. Фатвода: “Бундай инсон ҳаромдан, ҳатто шубҳали бўлган мол мулкини ҳаммасини қийматини чиқаради ва икки адолатли инсонни олиб келиб, “Менинг ҳаромдан бўлган молларим қиймати шунча, сизлар камбағал мискинлар тарафидан вакил бўлиб қабул қилинглар” дейди. Икки инсон вакил ўлароқ қабул қилишади. Шу билан мол эгаси бутун ҳаром молидан қутилган бўлади ва икки инсон вакиллигида улардан иш юритишига керак бўлганчасини қарзга олади ва йиллар давомида қарзини узиб боради. Маълум бир муддат ўтгач қарздан қутилади ва ишлаб топгани ўзи учун ҳалол бўлади” дейилган. Сиз ҳам ўша пулни шу каби йўл билан чиқаринг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 21:05 | Савол-жавоблар | 166 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar