Уйда жамоат ила шом уқишдаги қироат

Ассалому алайкум! Бугун жияним билан уйда шом намозини ўқидик. Мен имомликка чиқдим, икки кишилик жамоат ила намозни бошладик. Мен эса қироатни намоз бўйи овоз чиқармай қироат қилдим. Лекин намозда ёнимда жияним эшитарли даражада пичирладим баландроқ. Шом хуфтон ва бомдод намозини овоз чиқариб қироат қилиш вожиб аср ва пешинда эса аксинча овоз чиқармаслик вожиб эканини ўқиганман. Илтимос менга қироатни овоз чиқариб ёки чиқармай қилишнинг барча ҳукмларини айтсангизлар. Тепадаги гапим яъни вожиблик фақат масжидда ўқиганда тегишлими ёки уйда ўқиса ҳам имомликка ўтса ҳисоб вожибга айланадими? Бизнинг намозимиз дуруст бўлдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Намоз дуруст, қайтаришга ҳожат йўқ. Лекин вожибни тарк қилиш билан адо қилинган. Масжид деган билан ажрамайди ёлғиз ўқиш ёки жамоат билан ўқиш деган сўз билан ажрайди. Жамоатнинг энг ками имомдан ташқари яна бир киши бўлиш. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:16 | Савол-жавоблар | 154 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar