Дуо сўзлари тўғрими?

Ассалому алайкум! 1). Ушбу дуони сўзларини крилл алифбосида тўғрилаб берсангиз. "Ла илаха иллоллох вахдаху ла шарика лах. Лахул мулку ва лохул хамду ва хува аъла кулли шаъин кодиир. Алхамдулиллахи ва СубханАллоҳи ва ла илаха иллоллоху вАллоҳу акбар ва ло ховла ва ла куввата илло биллохил аллуюл аъзим." Кўнглимдан хар доим ўқиганимда хато деган туйғу ўтайверади. 2). Янги ой чиққан ёши катта одамлар дуо қилади шу тўғрими? 3). Уйда сичқонга қопқон ёки дори ташлаб йўқ қилса гунох бўлмайдими? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! 1). Хато ўқир экансиз. Ҳар қандай масжид имомининг олдига бориб тўғрилаб олишингиз мумкин.
2). Оиша розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ой чиққанида, менинг қўлимдан ушлаб: «Зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўра», дедилар». Ибн Сунний ривоятлари
3). Гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:17 | Савол-жавоблар | 174 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar