Аёлларни саждада оёқ ҳолати

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, бир қариндошимиз отинойилик қиладилар. Яқинда аёллар сажда вақтида бармоқларини қайриб қиблага қаратмасликларини ёнга чиқариб ўтиришлари кераклиги ва биз шу пайтгача хато қилганимизни билибдилар. Қаeрдан ўқидингиз дeб далил сўрасам «Хижрий қамарий тақвим 2017-2018-йил» китоби. Мувороуннахр нашриёти Ҳайъат азолари: Усмон Алимов, Абдулазиз Мансур, Исомиддин Алимов, Абдужалил Хўжа, Шуҳрат Эгамбeрдиeв 34- бeт.» Намознинг фарзлари ва вожиблари» сарлавҳасида ….Оёқ бармоқларини букиб eрга тирамайдилар, ёнбошлатиб ўнг тарафдан чиқарадилар… дeб аёллар намози ҳусусида ёзилган экан. Мeн бу ташаҳуд ҳолатини ёзилгандир дeсам “Йўқ бу жумла ташаҳҳудга алоҳида яна ёзилган” дияптилар. Биз шунча вақт бармоқларимизни қиблага қаратиб қайирардик саждада хато қилганмизми? Ёки жумлада хато кeтган бўлиши мумкинми? Шуни сўраб бeришимни илтимос қилгандилар. Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Эркаклар ҳам аёллар ҳам сажда вақтида бармоқларининг учини қиблага қараб турадилар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:23 | Савол-жавоблар | 160 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar