Ахмад Дийдод

Ассалому алайкум! 1, Устозлар Ахмад Дийдоднинг бахсларини кўрсак ва ундан фойдалансак бўладими? Бу кишининг Ислом оламидаги ўринлари қанақа?
2, Узи умуман бошқа дин вакиллари билан бахсга кириш хукми қандай? (сабаби охир оқибат хамма ўз позициясида қолади ва натижада ўртада адоват ёққани қолиши мумкин)
3, Хаж ёки умра вақтида нафл намознинг ўрнига қазо намозларини ўқиса бўладими?
4, Жамоат билан намоз адосидан сўнг тасбехларни санашда имомга улгурмаса, 11 тадан ўқиб кейин Оятал курсини ўқиса бўладими? Одатда масжидда тасбехлар тез ўқилади ва баъзилар улгурмайдилар.
5, Таквимдаги пешин вақти деб кўрсатиладиган, масалан 12:35 вақтида пешинни ўқиб олса бўладими? Ва бу вақтда қиёмдан ўтган бўладими?
6, Уйда жонлик боқилса ва ёмонлик юзага келса, шу жонлиққа уради дейишликнинг хукми нима?
7, Идиш синса, келган бало шунга урсин дейишади, шунинг хукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Дин учун хизмат қилиб, шу йўлга умрини бахшида қилган зот. 2). Бу амру-маъруф ва наҳий анил мункарга киради. Ҳидоят қилиш Аллоҳ таолонинг қўлида. Бандаси эса ҳақни етказишга ҳаркат қилади холос. Албатта бу ишда соҳани яхшилаб ўрганиб, кейин тушунтириш олиб бориш лозим. 3). Бўлади. 4). Аслида намоз тугагандан кейин салом берилгач ҳар ким ихтиёрли бўлади. Бемалаол етказиб ўзингиз дуо қилсангиз ҳам бўлади. Имом дуо қилаётганда ўқисангиз ҳам бўлади. 5). Ҳа. 6). Бу халқни гапи. Шариатга алоқаси йўқ. 7). Бу ҳам. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:37 | Савол-жавоблар | 138 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar