Савдо, қаср, садақа

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аптeкада ишлиман ва мeндан спирт сўраб кeлишади, сўраб кeлганларни ичида ўша спиртни ичадиганлари ҳам бор. Нимага спиртни оляпсиз дeсам бошқа нарсани баҳона қилишади, баъзилари нима ишинг бор дeйишади шундай ҳолатда қандай иш тутиш кeрак, агар ичишини аниқ билсам?
2) Мусофирлик шартларига тўла мос кeлсада, лeкин ўзи ҳоҳлаб намозни қаср қилмасдан ўқиса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Ичишини аниқ билсангиз сотманг. 2). Агар қаср қилмасдан тўлиқ ўқиса, худди Аллоҳ берган ҳадяни “бошинга торт” деган бўлади. Бир жойда 15 кеча ва кундуз туришни ният қилмаган бўлсангиз қаср қилиб ўқинг. عَنْ يَعْلَى بْنِ أُمَيَّةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ : قُلْتُ لِعُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ : لَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ أَنْ تَقْصُرُوا مِنَ الصَّلاةِ إِنْ خِفْتُمْ ؟ فَقَالَ : عَجِبْتُ مِمَّا عَجِبْتَ مِنْهُ ، فَسَأَلْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ : » صَدَقَةٌ تَصَدَّقَ اللَّهُ بِهَا عَلَيْكُمْ فَاقْبَلُوا صَدَقَتَه Яъло ибн Умаййа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Умар ибн Хаттобга(Аллоҳ таолонинг) “Агар қўрқсаларингиз намозни қаср қилишда гуноҳ йўқ” деган оятини ўқидим. Шунда Умар “Мен ҳам сен ажабланган нарсадан ажабланиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бу Аллоҳнинг сизларга қилган садақасидир, уни қабул қилинлар” дедилар”. Таҳовий ривояти. Шунинг учун Аллоҳ қилган эҳсонни жон деб қабул қилиш керак. Уйингиздан тушадиган жойингизгача 88 км чиқса қаср қилиб ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:38 | Савол-жавоблар | 140 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar