Фарзни инкор қилиш ҳақида

Ассалому алайкум! Минг бор узр вақтингизларни олганим учун. Ҳанафий мазғабида фарз нарса бошқа мазҳабда суннат бўлса, ҳанафий мазҳабидаги одам фарзни инкор қилса диндан чиқадими ёки чиқмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Фарзнинг ҳам даражалари турлича бўлади. Қатъий далил билан собит бўлгани зонний далиллар билан собит бўлгани. Сиз айтган бир мазҳабда суннат, бошқа мазҳабда фарз бўлган амаллар одатда ижтиҳодий бўлиб, шатъий далиллар билан собит бўлмаган бўлади. Уни инкор қилиш куфр бўлмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:44 | Савол-жавоблар | 165 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar