Заклад ҳақида

Ассалому алайкум! Дўконимни сотиш мақсадида харидор заклад пули бериб бир ой ичида қолган қисмни бериб расмийлаштириб оламан деди. 8 ой куттириб сотиб олиш фикридан қайтди ва заклад пулини қайтаришимни талаб қилди. Илтимос маслахат беринг мен қандай йўл тутишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қайтариб беришингиз керак. У ваъдага хилоф қилгани туфайли Аллоҳнинг ҳузурида жазосини олади. Сиз эса шариатга амал қилганингиз туфайли савобини оласиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:54 | Савол-жавоблар | 195 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar