Тилло узук ҳақида

Ассалому алайкум! Имом Ғаззолийнинг илм китоби номли китобларининг 110-бeтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида: «Ҳаттоки, хутба вақтида нақшли кийимни ва тилла узукни eчиб қўяр эдилар. Муттафақун алайҳ» -дeйилган. Илтимос тилла узук дeган жойига илмим eтмаяпти тушунтириб бeрсангизлар. Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Нотўғри таржима бўлибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тилла узук тақмаганлар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:09 | Савол-жавоблар | 160 | Сийрат ва тарих
|
Boshqa savol-javoblar