Исмлар тўғрисида

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, айтингчи Аллоҳ номи билан келтирилган исмларни қисқартириб айтиш мўмкинми? Масалан, Абдужалил исмини Жалил деб айтиш.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Баъзилари мумкин баъзилари мумкин эмас. Масалан Жалил мумкин, Роҳийм мумкин, аммо Абдулқуддус ва Абдурроҳманни Қуддус ёки Роҳман дейиш хато бўлади. Чунки бу сифатлар Аллоҳ таолонинг Ўзига хос бўлиб, бандасига ишлатиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:20 | Савол-жавоблар | 150 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar