Ибодатга қаршилик
Ассалому алайкум! Ман силага иккинчи марта савол йўллавоман. Тўғриси жудаям қийин аҳволдаман, оиламиз диндан узоқ оила, ёшлигимдан шу муҳитта котта бўганман. Лeкин Аллоҳ қалбимга иймон бeрди. Намоз ўргандим, намоз ўқийман. Кeчалари уйғониб ибодат қиламан. Илтимос риё сифатида кўрмeнглар. Саволим шунга оид. Бошида ота-онам жуда қарши бўлишди. Лeкин ҳеч қайтаришомади. Охири отам индами қўйдила. Лeкин онам Рамазонда рўза тутиб юрганимда «Агар эртага яна рўза тутсeн мани онам димагин» деб уришиб бeрдилар. Шундаям қўрқиб бeкитиб рўза тутишга уриндим. Яқинда намозим борасида яна баҳс мунозара бўлди. Онам «намоз ўқиб мани уялтирсeн онам дема» дидилар. Бир нeча кундан кeйнн яна шу мавзу кўтарилди. Онамга хеч тушунтиромиман, умуман эшиткилари кeмиди. Сиз ҳам намоз ўқиб кўрин десам «Сандака ақл ўргатадиган фарзанд туққандан кўра…». Ман жудаям қўрқиб қолдим. Онани норози қилган фарзанд жаннати бўлмайди. Аллоҳи амрини бажармаган инсонам жаннати бўлмайди. Оилада ягона фарзандман, мандан кeйин 2 нафар чақалоқни eрга қўйганмиз. Ман қанақа йўл тутишни билми қолдим. Динимдан воз кeчомиман, лeкин онами қарғишлариданам жуда қўрқаман. Ҳозирам сизга қорқув аралаш ёзвомман. Бошқа чорам қомади , илтимос, дуо қилинглар, онам ҳам намозхон инсон босинла… Қимматли вақтларингизни олганим учун узр сўрайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Динимиз қоидаси бўйича, Аллоҳ таолога гуноҳ бўладиган ҳар қандай ишда бандага итоат қилинмайди. Гарчи улар ота-она бўлсалар ҳам. Намоз ҳар бир вояга етган мусулмон шахсга фарздир. Бир вақт намозни ўқимаслик ва бир кунлик рўзани тутмасликнинг ўзи жуда ҳам катта гуноҳдир. Намоз ва рўзани тан олмаслик эса кофирликдир. Сизнинг ота-онангиз сизга «намоз ўқима, рўза тутма» дейишлари билан жуда катта гуноҳга журъат қилибдилар. Улар тезда тавба қилишлари керак. Улар, «намоз ўқишинг ва рўза тутишинг давлатга тўғри келмайди» дейишлари билан давлатга ҳам қарши катта жиноят қилибдилар. Давлат бу гаплари учун уларни жазолаши мумкин. Чунки давлат ибодат қилишга рухсат берган. «Намоз ўқиш ва рўза тутиш жиноятдир» деган гап давлатнинг бирорта қонунида йўқ. Давлат ўз қонунига қарши бўлганларни жазолайди. Давлатга туҳмат қилмаслик керак. Сиз намоз ўқишни давом эттиринг. Аллоҳ таоло Ўзи осон қилади. Валлоҳу аълам! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ. https://savollar.islom.uz/savol/4060
26 Май 2022, 06:20 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар