Юрак-қалб ҳақида
Ассалому алайкум! Хозирда кўпчилик ёшми ёки ёши катта одамлар орасида бир гапни эшитамиз “қалбга юракка кимни яхши кўришни буюриб бўлмайди” дeган. Ва шу гапни орқасидан ёш қизлар оилали эркакларга кўнгил бeриб зино қилишаётгани ва буни сабаб қилиб “юракка буйруқ бeриб бўлмиди бу исботланган” дeган гапни эшитамиз ва ёки ёши катта оилали нeварали эркаклар 20-23 ёшли қизларга кўнгил бeриб оиласидан ажрашаётганини кўриш мумкун. Саволим шундан иборатки, бу юракка буйруқ бeриб бўлмайди деган гаплар ҳаммаси шайтон васвасасиданми ёки хақиқатдан хам Аллоҳ инсон қалбига буйруқ бeриб бўлмайдиган қилиб яратганми? Шунга хeч хам тушуна олмаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Уларнинг бу гаплари оиладек муқаддас нарсани ҳақ-ҳуқуқларини билмаганлари, ҳамда зиммасига юклатилган масъулиятни англамагани ва оқибатини ўйламаганлари учун шундай бўлмоқда. Зино қайси кўринишда бўлишидан қатъий назар ҳаромдир, уни ҳалол деб қилиш куфрдир. Қалбга мубоҳ нарсаларда буйруқ берилмайди. Ҳаромдан қалбини тия олмаган инсонни ичига ва юрагига шайтон уя қуриб олгандир. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 06:35 | Савол-жавоблар | 144 | Долзарб саволлар