Иш ҳақидан тўлов
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиеда қилсин. Мен ташкилотда ишлайман, ҳар ойнинг 15-сида аванс ва ҳар ойнинг якуни билан иш ҳақим банкда очилган шахсий пластик картамга тушади. Мазкур картамга тушган пул маблағи ҳисобидан яқин қариндошларим ва танишларимнинг уяли телефон рақамларига интернетдаги тўлов тизими орқали пул ўтказиб қўйсам, мазкур маблағларим менинг даромадимдан қилинган закот ҳисобига ўтадими. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ўтказишдан олдин улардан қарзини закотдан тўлашга ваколат олишингиз ва ўша вақтда ният қилсангиз ўтади, лекин бундай қилиш афзал эмас. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 06:42 | Савол-жавоблар | 144 | Молия ва тижорат