Иш ўргатиб эваз олиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен чет давлатда савдо қиламан. Асосан сут маҳсулотларини сотардим, ҳозир бошқа йўналишда савдо қиляпман. Менга сут маҳсулотларини чиқариб бериб юрган ҳамшаҳарим ўзинг ишламасанг менга ўргат, қандай қилиб олиб боришни, қанчадан сотишни ва қаерга сотишни хуллас барча сир синоатларини ўргат деяпти ва иш ўргатганинг учун сени рози қиламан деяпти. Ҳурматли устозлар мен шу инсонга ишни ўргатиб эвазига пул олсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Таълим учун маълум ҳақни бир марта олишингиз жоиз. Доим улуш олиб туришингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:42 | Савол-жавоблар | 140 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar