Аллоҳнинг исм сифатлари

Ассалому алайкум! Мен эшитгандим Аллоҳни 3000та исми борлигини. Бир танишим 99 тадан бошқа йўқ деб енгяпди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз айтган гапни биз билмаймиз, лекин Аллоҳ таолонинг исм-сифатлари 99тага чегараланган эмас. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Кимга қачон бўлса ҳам бирор ғам андуҳ етганида : اللَّهُمَّ إِنِّي عَبْدُكَ ابْنُ عَبْدِكَ ابْنُ أَمَتِكَ ، نَاصِيَتِي بِيَدِكَ ، مَاضٍ فِيَّ حُكْمُكَ، عَدْلٌ فِيَّ قَضَاؤُكَ ، أَسْأَلُكَ بِكُلِّ اسْمٍ هُوَ لَكَ ، سَمَّيْتَ بِهِ نَفْسَكَ أَوْ عَلَّمْتَهُ أَحَدًا مِنْ خَلْقِكَ ، أَوْ أَنْزَلْتَهُ فِي كِتَابِكَ أَوِ اسْتَأْثَرْتَ بِهِ فِي عِلْمِ الْغَيْبِ عِنْدَكَ ، أَنْ تَجْعَلَ الْقُرْآنَ رَبِيعَ قَلْبِي وَنُورَ صَدْرِي ، وَجِلاءَ حُزْنِي وَذَهَابَ هَمِّي . إِلا أَذْهَبَ اللَّهُ هَمَّهُ وَحُزْنَهُ وَأَبْدَلَهُ مَكَانَهُ فَرَحًا " . قَالَ : فَقِيلَ : يَا رَسُولَ اللَّهِ، أَفَلا نَتَعَلَّمُهَا ؟ قَالَ : فَقَالَ : " بَلَى ، يَنْبَغِي لِمَنْ سَمِعَهَا أَنْ يَتَعَلَّمَهَا ". هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ دَوَّنَهُ الإِمَامُ أَحْمَدُ дуосини ўқиса Аллоҳ уни ғам андуҳини аритади, ўрнига хурсандчиликни беради дедилар. У зотга “Эй Аллоҳнинг расули уни ўрганиб олмайликми дейилган эди, “Шундай қилинглар. Уни эшитган кишига ўрганиб олиши лозим” дедилар”. Имом Аҳмад ривояти. Дуонинг маъноси: Аллоҳим мен сени бандангман, бандангнинг фарзандиман, чўрингни фарзандиман, пешона сочим қўлингда, ҳаққимдаги ҳукминг жорийдир. Ҳаққимда қилган ҳукминг адолатлидир, мен сендан Ўзингни номлаган, ёки махлуқотларингдан бирортасига билдирган, ёки бирор китобингда нозил қилган, ёки ҳузурингдаги ғайб илмингда сақлаб қўйган ҳар бир исминг ила Қуръонни қалбимнинг баҳори қилишингни, кўксимни нури қилишни ғам-андуҳимни зойил бўлишига сабабчи қилишнгни сўрайман. Ушбу ҳадисдан бизга билдирилмаган боошқа сифатлари ҳам борлиги маълум бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:52 | Савол-жавоблар | 156 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar