Қабр устидаги шох-шабба
Ассалому алайкум! Қабристонга кирган вақтимда қабр устига хўл(барги кўм-кўк) шох шабба қўйилган. Бу нима учун қўйилган деб сўрасам шох-шабба қуриб қолгунча саловат айтиб туради дейшди. Шу гап қанчалик тўғрими? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қуйидаги ҳадисга уламолар “кимдир шу ишни қилса уни қайтарилмайди. Лекин бундай қилишга тарғиб ҳам қилинмайди” деганлар. Бутун ҳадис заҳирасини текшириб чиқилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин биргина саҳобий вафотидан кейин қабрига хўл новда суқишлигини васият қилганлиги маълум бўлган. Бошқа саҳобалар бундай қилмаган эканлар. عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَرَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِحَائِطٍ مِنْ حِيطَانِ الْمَدِينَةِ أَوْ مَكَّةَ، فَسَمِعَ صَوْتَ إِنْسَانَيْنِ يُعَذَّبَانِ فِي قُبُورِهِمَا، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يُعَذَّبَانِ، وَمَا يُعَذَّبَانِ فِي كَبِيرٍ»، ثُمَّ قَالَ: «بَلَى، كَانَ أَحَدُهُمَا لَا يَسْتَتِرُ مِنْ بَوْلِهِ، وَكَانَ الْآخَرُ يَمْشِي بِالنَّمِيمَةِ». ثُمَّ دَعَا بِجَرِيدَةٍ فَكَسَرَهَا كِسْرَتَيْنِ، فَوَضَعَ عَلَى كُلِّ قَبْرٍ مِنْهُمَا كِسْرَةً. فَقِيلَ لَهُ: يَا رَسُولَ اللهِ، لِمَ فَعَلْتَ هَذَا؟ قَالَ: لَعَلَّهُ أَنْ يُخَفَّفَ عَنْهُمَا مَا لَمْ تَيْبَسَا أَوْ إِلَى أَنْ يَيْبَسَا Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина [ёки Макка] чорбоғларининг бири ёнидан ўтаётиб, қабрида азобланаётган икки одамнинг овозини эшитдилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иккови азобланмоқда, ҳолбуки, катта нарса сабабли азобланишаётгани йўқ», дедилар. Кейин: «Ҳа, бири пешобидан эҳтиётланмас, иккинчиси эса чақимчилик қилиб юрар эди», дедилар. Сўнгра хурмо новдаси келтиришни сўрадилар. Кейин уни иккига бўлиб, ҳар икки қабрга бир бўлакдан санчиб қўйдилар. Шунда у зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули, буни нима учун қилдингиз?» дейилди. «Шояд, булар қуримагунча [ёки то булар қуригунича] улардан (азоб) енгиллатиб турилса», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 06:57 | Савол-жавоблар | 161 | Долзарб саволлар