Эҳтикор ва ақиқа ҳақида савол

Ассалому алайкум! Мисол мен Тошкендан 1кг мошни 10 сўмдан олиб 2-3 ой уйда сақлаб нарх кўтарилганда Фарғонага олиб келиб 15 сўмдан сотсам эҳтикор бўладими?
2). Ўзимни томорқамдан ловия етиштириб уйимда 2-3 ой сақлаб нарх кўтарилганда сотсам бу ҳам эҳтикор бўладими?
3). Ақиқа қилганда гўшти ва думбаси ортиб қолса сотиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Мош одамларнинг кунлик эҳтиёж маҳсулоти ҳисобланиб, сиз ва сиз кабилар сотишга сақлаб қўйганлиги учун нарх қимматласа эҳтикорга киради. 2). Эҳтикор бўлмайди. 3). Асло жоиз эмас. Мабодо сотилган бўлса пулини фақир ва мискинларга садақа қилиш вожиб. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:58 | Савол-жавоблар | 165 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar