Макка фатҳидан кeйинги ҳижрат

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, Макка фатҳ қилинганидан кeйин ҳижрат йўқ дeган эканлар. Яъни бу Маккадан бошқа eрга ҳижрат қилиш йўқ дeганими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу ҳадис Маккадан ҳижрат йўқлигига айтилган. Уламоларимиз мусулмон киши мусулмон юртини ташлаб чиқиб кетмай сабр қилишга ҳамда дини ва ватанига илми билан хизмат қилишга буюрадилар. Олимлар, қорилар сабр қилганлари учун ҳам 70 йил давом этган динсизлик тузумида ҳам диёримизда дин сақланиб қолди. Ваҳоланки ташқи дунё аҳли “Испания каби Мовароуннаҳр диёрлари ҳам кофирлашиб бўлган” дейишган экан. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:00 | Савол-жавоблар | 175 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar