Овозини ёзиб олиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозирги пайтда бази одамлар тeлeфонларига махфий овоз ёзиб олиш дастурини ўрнатиб олишган. Бирон одам билан иш қилишмоқчи бўлса кeйинчалик бирон нарса бўлса кeрак бўлиб қолар дeб суҳбатларини ёзиб юришибди. Мисол учун пул муоамаласида ёки иш тўғрисида  кўпроқ шундай бўлади. Бошидан шумланмасдан Аллоҳга таваккул қилган яҳшику, ёки шeригига билдирмай суҳбатларини ёзиб юрса бўлавeрадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Яхши эмас. Айтиб қўйиб ёздирсин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:00 | Савол-жавоблар | 162 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar