Мусофир рўзасини очса

Ассалому алайкум! Бугун Самарқанддан Тошкентга таксида келдим. Пешин вақтига тўғри келганлиги сабабли росаям иссиқ урди. Шахарга келиб, иш юзасидан бир кишини бир соатча яна кўчада кутишимга тўғри келди. Иссиқдан аҳволим ёмонлашгандай бўлди. натижада сув ичиб қўйиб, рўзамни очдим. Бундай вазиятда бунинг ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аҳволингиз ўзингизга маълум. Агар очадиган даражада қийналган бўлсангиз қазосини тутиб берасиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:16 | Савол-жавоблар | 165 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar