Эътикофни қандай адо қилса бўлади?
Ассалому алайкум! Эътикофни масжидларда ўтирса яхши дeйилган, сабаби Аллоҳнинг уйида шайтон бўлмайди дeб эшитганман. Бизнинг масжидларда қолиб эътикоф ўтиришга қўйишмайди? Нима қилсак бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз бамдоднинг вақти киришидан аввал масжидга кириб, эътикофни ният қилиб ўша куни шомни ўқиб чиқсангиз суннат бўлган эътикофни адо қилган бўласиз. "Кифоя" китобида қуйидагича келади: Эътикоф ўзига хос алоҳида ибодат бўлиб, у ила банда қалб мусаффолигига, дунёнинг ташвишларидан узилишга, Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишга ва шу каби кўпгина фазлларга эришади.Унинг ози бир кундир.Аммо имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳи: «Эътикофнинг ози бир оз муддат бўлса ҳам бўлади», деганлар ва шунга фатво берилган. Шунга биноан ҳозирда ҳар масжидга кирганингизда эътикофни ният қилиб олинг. Оз муддатлисини бажарган бўласиз. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:17 | Савол-жавоблар | 146 | Ибодатлар