Қазо намоз ва рўзалар

Ассалому алайкум! Устозлар, ман 18 ёшга кириб намоз ва рўза тутишни бошладим.
Зикр аҳлидан сўрангда «Хўжайиним ёшликдаги намоз қазоларини ўқиятудилар» дeган жойига қизиқиб қолдим! Агар мeн ҳам қазоларни ўқийман дeсам 31минг ракат намоз ва 9минг кун рўза тутиб бeришим керакми? Қазонинг қонун қойидалари қандай?
Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳар бир қолдирган намозни ҳам қолдирган рўзани ҳам фарзини вақтида қандай адо қилинса, қазоларини ҳам шундай адо қилинади. Агар қазолар масжидда ўқилса, азон ва такбир айтилмасдан ўқилади. 9 минг кун рўза бўлиши мумкин эмас. Саволингизни шу жойини тушунмадик. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:17 | Савол-жавоблар | 152 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar